Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8190 марта ўқилди

Йўл чизиқларини босганда энди жарима қўлланилмайди

Автоматик камера жарима ёзмайдиган ҳолат

2025 йил 1 июндан йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгиланган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди.

Масалан, ҳайдовчининг ҳаракатланиш тасмалари орасидаги чизиқни босиши ёки чизиқлар талабига риоя этмаслиги автоматик камеранинг ўзи асосида расмийлаштирилмайди.

ЙҲХХ ходими қоидабузарликни расмийлаштириши мумкин

Камера орқали қайд этилмаслиги йўл чизиқлари талаблари бекор қилинганини англатмайди.

Агар қоидабузарлик ЙҲХХ ходими томонидан бевосита аниқланса, у қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириши мумкин.

Муҳим: мазкур енгиллик фақат қоидабузарликни автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этишга тааллуқли. Ҳайдовчи йўл белгилари, йўл чизиқлари ва хавфсиз ҳаракат талабларига риоя қилиши шарт.

Тўхташ чизиғи бўйича истисно

Светофорнинг қизил сигналида ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳаракатни давом эттириш йўл чизиғини оддий босиш эмас, балки тақиқловчи сигналга бўйсунмаслик сифатида баҳоланади.

Шу сабабли тақиқловчи сигналда тўхташ чизиғидан ўтиб, чорраҳага кириш камера орқали қайд этилиши ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Chat