
Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили мулк ҳуқуқи юзага келган ёки бошқа шахсга ўтган кундан бошлаб 10 кун ичида автомобилни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмасига мурожаат қилиши керак.
2026 йил 31 августга қадар ҳисоб-китоблар амалдаги базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм асосида келтирилган.
Электромобиль, гибрид автомобиль, мототранспорт воситаси ва тиркамалар жумласига кирмайдиган бензин, дизель ёки бошқа турдаги автомобилни бирламчи рўйхатдан ўтказишда қуйидаги тўловлар ундирилади:
Жами — 4 548 480 сўм.
Муҳим! 1 442 000 сўм миқдоридаги тўлов автомобиль эгаси ҳарф ва рақамлар комбинациясини мустақил танламаган ҳолда, оддий тартибда бериладиган давлат рақамига тааллуқли.
Ушбу суммага давлат рақамини мустақил танлаш, ЙҲХХ ходимининг манзилга чиқиши ва бошқа қўшимча хизматлар киритилмаган.
Электромобиль ва гибрид автомобилларни бирламчи рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида ставка белгиланган:
Жами — 2 348 400 сўм.
Мазкур тўлов ставкалари ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи билан тасдиқланган, 2303-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган тўлов ставкаларида белгиланган.
Ҳарф ва рақамларнинг исталган комбинациясига эга бўлган давлат рақамини электрон шаклда қуйидагилар орқали танлаш мумкин:
Мустақил танланган рақам комбинацияси учун оддий рақамга белгиланган 3,5 БҲМ миқдоридаги тўлов эмас, балки ягона оширилган тўлов ундирилади. Унинг миқдори «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонаси томонидан белгиланади.
Шу сабабли «Avtoraqam» иловасида давлат рақамининг нархи 4 млн сўм ёки ундан юқори кўрсатилиши мумкин. Бу 3,5 БҲМлик тўловга зид эмас. Чунки иловада оддий тартибда бериладиган рақамнинг эмас, балки фуқаро томонидан мустақил танланган комбинациянинг нархи кўрсатилади.
Муҳим! Давлат рақами «Avtoraqam» тизими орқали танланганда умумий харажатларни ҳисоблашда оддий рақамнинг нархи ўрнига электрон тизимда кўрсатилган оширилган нарх ҳисобга олинади. Автомобилни рўйхатдан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш ва техпаспорт бериш учун тўловлар алоҳида тўланади.
Танланган рақам комбинацияси автоматлаштирилган тизимда банд қилинади. Инвойс шакллантирилганидан кейин жисмоний шахсга тўловни амалга ошириш учун ҳар бири 20 дақиқагача бўлган иккита имконият берилади. Тўлов интеграциялашган электрон тўлов тизими орқали онлайн амалга оширилади.
Давлат рақамини танлаш тартиби ва ягона оширилган тўлов Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорида белгиланган.
Олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган «ноёб» давлат рақамлари очиқ электрон савдолар орқали берилиши мумкин.
Янги автомобиль расмий дилердан олди-сотди шартномаси ёки электрон ҳисоб-маълумотнома асосида харид қилинганда битимни алоҳида нотариал тасдиқлаш, қоида тариқасида, талаб этилмайди.
Харидор қуйидаги харажатларни тўлайди:
Ишлатилган автомобиль жисмоний шахсдан харид қилинганда олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланади.
Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлаш учун давлат божи:
Мазкур ставка Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган.
Бундан ташқари, амалда кўрсатилган ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча хизматлар учун тўловлар ундирилиши мумкин. Жумладан:
Келтирилган қўшимча хизматлар сақланганда тахминий ҳисоб-китоб қуйидагича бўлади:
Нотариал расмийлаштиришнинг тахминий қиймати — 1 400 800 сўм.
Якуний сумма битимнинг мазмуни, тарафлар ўртасидаги қариндошлик, мавжуд имтиёзлар ва нотариус томонидан амалда кўрсатилган хизматлар рўйхатига қараб фарқ қилиши мумкин.
Ишлатилган автомобилнинг мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганда бирламчи рўйхатдан ўтказиш эмас, балки қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
Бунда қуйидаги тўловлар ундирилади:
Янги оддий давлат рақами олинганда ЙҲХХдаги жами харажатлар 1 771 600 сўмни ташкил этади.
Агар аввалги давлат рақами белгиланган тартибда сақлаб қолинса ва янги рақам олиш талаб этилмаса, харажатлар 329 600 сўмни ташкил этади.
Муҳим! 6,84 БҲМ ставкаси оддий автомобилни бирламчи давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан қўлланилади. Илгари рўйхатдан ўтказилган автомобилни қайта рўйхатдан ўтказиш учун 0,1 БҲМ ундирилади.
Ишлатилган автомобиль бошқа жисмоний шахсдан харид қилиниб, янги оддий давлат рақами олинса:
Умумий тахминий харажатлар — 3 172 400 сўм.
Агар аввалги давлат рақами сақлаб қолинса:
Умумий тахминий харажатлар — 1 730 400 сўм.
Агар харидор давлат рақамини «Avtoraqam» тизими орқали танласа, якуний сумма танланган комбинациянинг тизимда кўрсатилган оширилган нархи ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Автомобиль қуйидаги шахсларга ўтказилганда:
Автомобиль банк кредити ҳисобига харид қилинганда давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади.
Президентнинг 2026 йил 23 июндаги ПФ–115-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 000 сўм этиб белгиланади.
Шу санадан бошлаб:
Мустақил танланадиган давлат рақамининг қиймати «Avtoraqam» тизимида кўрсатилган нарх асосида аниқланади.