Ота-она назорати — бола қурилмадан қачон ва қандай фойдаланишини бошқариш, хавфли сайт ва иловаларни чеклаш имконини берувчи созламалар.
Телефон, планшет, компьютер ва телевизорда боланинг ёшига мос алоҳида профиль яратиш керак.
Ота-она назорати орқали:
Назорат болани яширин кузатиш учун эмас, балки унинг ёшига мос хавфсиз рақамли муҳит яратиш учун қўлланилиши керак.
Шахсий маълумотлар — болани аниқлаш имконини берадиган исм, сурат, телефон рақами, манзил, мактаб, геолокация ва бошқа маълумотлар.
Болага қуйидагиларни бегона шахсларга юбориш мумкин эмаслигини тушунтириш керак:
Ижтимоий тармоқдаги аккаунтни ёпиқ ҳолатга ўтказиш, геолокацияни ўчириш ва боланинг суратларини унинг хавфсизлигига зарар етказадиган маълумотлар билан бирга жойлаштирмаслик лозим.
Болага интернетда танишган шахс билан ота-онага айтмасдан:
Бегона шахс болага совға, ўйин валютаси ёки машҳур блогер билан таништиришни ваъда қилиши мумкин. Бундай таклифлар шахсий маълумот ёки пулни қўлга киритиш учун ишлатилиши эҳтимол.
Интернетда танишган шахс билан учрашув фақат ота-она хабардор бўлган ва хавфсиз жамоат жойида ташкил этилган ҳолдагина мумкин.
Кибербуллинг — интернет орқали болани мунтазам ҳақоратлаш, масхара қилиш, қўрқитиш, обрўсизлантириш ёки унга босим ўтказиш.
Болада қуйидаги ўзгаришлар кузатилса, вазиятни ўрганиш керак:
Кибербуллинг ҳолатида:
Болага қуйидаги хабарларга ишонмасликни тушунтириш керак:
Шубҳали ҳаволага кирмаслик, номаълум файлни юкламаслик ва код ёки паролни ҳеч кимга бермаслик керак.
Аккаунтлар учун турли ва мураккаб пароллар ишлатиш ҳамда имкони бўлса икки босқичли тасдиқлашни ёқиш тавсия этилади.
Болани айблаш ёки қурилмасини дарҳол тортиб олиш уни муаммони яширишга ундаши мумкин.
Аввало:
Агар болага нисбатан таҳдид, товламачилик, жинсий мазмундаги таклиф, шахсий суратларни тарқатиш ёки учрашувга мажбурлаш ҳолати бўлса, далилларни сақлаб, дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилиш лозим.
Бола интернетдаги муаммосини жазодан қўрқмасдан айта олиши керак.
Оилада:
«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун