Жисмоний шахс ўзига тегишли автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ишончнома расмийлаштириш йўли билан бериши мумкин.
Ариза берувчи порталдан рўйхатдан ўтиб, электрон сўровномани тўлдиради. Унда:
Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган транспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди. Ишончнома киритиладиган шахслар сонига чеклов белгиланмаган.
Электрон ишончнома ариза берувчининг танловига кўра:
Ишончноманинг муддатини узайтириш мумкин эмас. Муддат тугагач, зарурат бўлса янги ишончнома расмийлаштирилади.
Электрон ишончнома учун давлат божи нотариал ишончнома учун белгиланган ставкага нисбатан:
Нотариал ишончнома учун асосий ставка яқин қариндошларга БҲМнинг 50 фоизи, бошқа шахсларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида белгиланган. Тўланадиган аниқ сумма ишончнома муддати ва ишончли шахснинг мулкдорга қариндошлик даражаси асосида портал томонидан ҳисобланади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат божини тўлашда 50 фоиз чегирма қўлланилади.
Давлат божи тўланганидан кейин ишончнома «Notarius» ахборот тизимида рўйхатга олинади. QR-кодли ишончнома реал вақт режимида шакллантирилиб, ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Электрон шаклда расмийлаштирилган QR-кодли ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эга.
Ишончнома ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳам автоматик юборилади. Ҳайдовчи хоҳишига кўра ишончнома нусхасини ЙҲХХ ходимига кўрсатиши мумкин.
Мулкдор ишончномани исталган вақтда ва тўловсиз ЯИДХП орқали бекор қилиши мумкин.
Ишончнома қуйидаги ҳолларда ҳам бекор бўлади:
Ишончнома муддатидан олдин бекор қилинса ёки такрорий ишончнома расмийлаштирилса, аввал тўланган давлат божи қайтарилмайди.