Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5801 марта ўқилди

Хизматдан фойдаланиш

AvtoXabar хизмати орқали фойдаланувчи автомобиль давлат рақамини киритиб, унинг эгасига йўлда юзага келган вазият ҳақида хабар юбориши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун:

  1. MyGov мобил иловасига кирилади.
  2. AvtoXabar хизмати танланади.
  3. Автомобилнинг давлат рақами киритилади.
  4. Тайёр хабарлардан бири танланиб юборилади.

Хабар қабул қилувчига push-билдиришнома шаклида келади.

Хизмат ишлаши учун шартлар

Хабар фақат автомобиль эгаси ўз транспорт воситасини MyGov тизимига қўшган ва мобил иловада билдиришномаларни қабул қилиш имконияти ёқилган бўлса етказилади.

Агар транспорт воситаси тизимга қўшилмаган, эгасининг MyGov аккаунти мавжуд бўлмаган ёки билдиришномалар ўчирилган бўлса, хабар қабул қилувчига етиб бормаслиги мумкин.

AvtoXabar автомобиль эгасининг телефон рақами, Ф.И.О. ёки бошқа шахсий маълумотларини хабар юборувчига кўрсатмайди. Хизмат автомобиль рақами орқали шахсни аниқлаш воситаси ҳисобланмайди.

Юбориладиган хабарлар

Хизматда фойдаланувчи эркин матн ёзмайди. Қуйидаги каби олдиндан тайёрланган хабарлардан бири танланади:

  • «Йўлимни тўсиб қўйгансиз»;
  • «Фараларингиз носоз»;
  • «Автомобиль ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган жойда тўхтатилган»;
  • «Фараларингиз ёқилган»;
  • «Автомобилингиз сигнализацияси ишга тушган»;
  • «Ғилдирагингизда ҳаво камайган»;
  • «Автомобилингизнинг эшиги ёки ойнаси очиқ».

Тайёр хабарлардан фойдаланиш шахсий маълумотларни ошкор қилмасдан, автомобиль эгасини тезкор огоҳлантириш имконини беради.

Хизматнинг амалий чекловлари

AvtoXabar орқали юборилган хабар:

  • ЙҲХХга расмий мурожаат ҳисобланмайди;
  • қоидабузарлик ҳақида маъмурий баённома тузилишига асос бўлмайди;
  • транспорт воситасини эвакуация қилиш тўғрисидаги талаб ўрнини босмайди;
  • фавқулодда вазиятда тезкор хизматларга қўнғироқ қилишни алмаштирмайди.

Агар автомобиль ҳаракатни жиддий тўсиб қўйган, йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдираётган ёки ҳуқуқбузарлик содир этилаётган бўлса, тегишли ваколатли органга мурожаат қилиш лозим.

Chat