Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6392 марта ўқилди

32 та ширкат 3,5 млрд сўмни қаерга сарфлади?

Умумий мол-мулкни сақлаш

Бошқариш органи том, фасад, ертўла, кириш йўлаклари, зинапоялар, лифтлар, умумий муҳандислик тармоқлари ва уйга туташ ер участкасини белгиланган техник, санитария ва хавфсизлик талабларига мувофиқ сақлаши керак.

У умумий мол-мулкнинг ҳолатини мунтазам кўздан кечиради, носозликларни аниқлайди, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини режалаштиради.

Тозалаш ва ободонлаштириш

Бошқариш органи:

  • кириш йўлаклари ва лифт хоналарини ҳафтада камида бир марта тозалайди;
  • ҳовли ва умумий фойдаланиш жойларининг тозалигини таъминлайди;
  • болалар ва спорт майдончаларини сақлайди;
  • мавсумий тозалаш ишларини ташкил қилади;
  • чиқиндиларни олиб чиқиш учун тегишли ташкилотлар билан ишлайди;
  • кўкаламзорлаштириш ва суғориш ишларини амалга оширади.

Муҳандислик тармоқлари ва авария хизмати

Умумий сув, оқова сув, электр, иситиш, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа муҳандислик ускуналари доимий соз ҳолатда сақланиши керак.

Бошқариш органи 24 соат фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизматини ташкил этиши шарт. Ертўлада қувур аварияси оқибатида сув ёки оқова сув тўпланса, уларни чиқариш ва ертўлани дезинфекция қилиш 24 соат ичида таъминланиши лозим.

Молиявий вазифалар

Бошқариш органи:

  • ҳар бир уй бўйича йиллик ишлар режасини;
  • даромадлар ва харажатлар сметасини;
  • смета ижроси ҳақидаги ҳисоботни;
  • бажарилган ишлар далолатномаларини тайёрлайди;
  • мажбурий тўловларни ҳар бир уй ва квартира бўйича алоҳида ҳисобга олади;
  • маблағлардан мақсадли фойдаланади;
  • мулкдорларга хизматлар ва уларнинг қиймати ҳақида ахборот беради.

Муҳим: бошқариш органи хизматларнинг фақат бажарилганини эмас, балки уларнинг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилганини ҳам таъминлаши керак.

Бошқариш органининг вазифалари «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун ва Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари билан белгиланган.

Chat