
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тизимига киради.
Агентлик ўрмон хўжалиги, яшил ҳудудларни кенгайтириш, кўчатчиликни ривожлантириш ва чўлланишга қарши курашиш йўналишларида фаолият юритади.
Агентлик:
Агентлик «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, кўчатчиликни ривожлантириш ва дарахт ҳамда бута кўчатлари питомникларини кўпайтириш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Экология қўмитаси эса ўрмонларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, яшил ҳудудларни яратиш ва «Яшил макон» доирасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ваколатига эга.
2025 йил 1 ноябрдан ўрмон фонди ер майдонлари алоҳида муҳофаза этилади. Уларнинг ер фонди тоифасини ўзгартириш Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Эслатма: ўрмон хўжалигига оид масалаларда Агентлик, экологик қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назорати масалаларида эса Экология қўмитаси ва унинг Экополиция тузилмалари тегишли ваколатларни амалга оширади.