«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги янги Қонун 2026 йил 21 апрелда ЎРҚ-1137-сон билан қабул қилинди ва 2026 йил 22 июлдан кучга кирди.
МЧЖ қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан, шу жумладан таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин.
Лицензия, рухсатнома ёки хабардор қилиш тартиби талаб этиладиган фаолиятлар бундан мустасно.
Қонунда:
Давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган МЧЖ кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак.
Активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг бараваридан ортиқ ва давлат улуши камида 50 фоиз бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади.
Аффилланган шахслар билан битимлар, йирик битимлар, манфаатдорлик мавжуд битимлар ва аудиторлик текширувларига оид қоидалар алоҳида белгиланган.
2001 йил 6 декабрдаги 310-II-сонли «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун 2026 йил 22 июлдан ўз кучини йўқотган.
Амалдаги тартиб 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сон «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Қонун билан белгиланади.