2025 йил 9 июндаги ЎРҚ-1067-сон Қонун 2025 йил 10 июндан кучга кирган.
Қонун билан Жиноят-процессуал кодекси ва «Судлар тўғрисида»ги Қонунга, шунингдек суд тизимига оид айрим бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи:
Айбдорликка оид бартараф этиб бўлмайдиган шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Муҳим: шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида:
Қонунда назарда тутилган ҳолларда малакали юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Фуқаролар давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг қариндоши судланганлиги сабабли уларнинг ҳуқуқларини чекловчи қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Судьялар мустақил бўлиб, фақат Конституция ва қонунларга бўйсунади. Уларнинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашиш тақиқланади ва қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор эмас.
Судьяни:
фақат қонунда белгиланган тартиб ва асослар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Муҳим: мазкур кафолатлар судьянинг қонундан ташқари ҳаракат қилишига рухсат бермайди. Суд ҳужжатлари қонунда белгиланган апелляция, кассация ёки бошқа тартибда текширилади.