Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 26650 марта ўқилди
ONE ID  логин ёки паролингиз эсдан чиқдими? 60 сонияда тикланг! 

Логин ёки пароль эсдан чиқса нима қилиш керак?

OneID ҳисоб ёзувига кириш имкони бўлмаса, логин ёки паролни тизим орқали мустақил равишда тиклаш мумкин.

Бунинг учун:

  • id.egov.uz сайтига киринг;
  • «Логин ёки пароль эсдан чиқдими?» бўлимини танланг;
  • ЖШШИР ва тизимга боғланган телефон рақамини киритинг;
  • СМС орқали келган кодни тасдиқланг;
  • тизим кўрсатмаси асосида янги пароль ўрнатинг.

СМС-код келмаса нима қилиш керак?

Қуйидагиларни текширинг:

  • телефон рақами тўғри киритилганини;
  • рақам OneID ҳисоб ёзувига боғланганини;
  • телефонда тармоқ мавжудлигини;
  • СМС-хабарлар блокланмаганини.

Телефон рақами алмашган ёки тизимдаги маълумотларга кириш имкони бўлмаса, OneID техник ёрдам хизматига мурожаат қилиш лозим.

Пароль қандай бўлиши керак?

Янги пароль:

  • бошқа сайтларда ишлатилмайдиган;
  • ҳарф, рақам ва махсус белгилардан иборат;
  • бошқалар осон топа олмайдиган мустаҳкам пароль бўлиши керак.

СМС-код ва янги паролни ҳеч кимга айтманг.

Ягона идентификация тизими

Chat