Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3490 марта ўқилди

Теперь майнинг разрешен только за счет солнечной энергии

Майнинг ва майнер тушунчаси

Майнинг — тақсимланган маълумотлар реестрини юритиш, ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали янги блокларни яратиш ва уларнинг яхлитлигини тасдиқлаш фаолиятидир.

Ўзбекистонда майнинг билан фақат юридик шахс рухсатнома асосида шуғулланиши мумкин. Рухсатнома бошқа шахсга ўтказилмайди.

Рухсатнома олиш

Рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан электрон шаклда, махсус рўйхатга олиш тизими орқали берилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати — беш йил. Майнинг фақат рухсатномада кўрсатилган ва рўйхатга олинган манзилда амалга оширилиши керак.

Майнинг ускуналари жойлаштирилган объект:

  • ёнғин хавфсизлиги талабларига;
  • санитария нормаларига;
  • электр тармоқларининг техник талабларига;
  • электр энергиясини автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Электр энергиясидан фойдаланиш

Умумий қоидага кўра, майнинг электр энергияси қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган энергия ҳисобидан амалга оширилади.

Қонунчиликда белгиланган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланишга рухсат берилиши мумкин. Бунда алоҳида ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилиши ва энергия истеъмоли автоматлаштирилган тизимда қайд этилиши шарт.

Ойлик йиғим

Майнинг фаолияти учун рухсатнома олган шахс ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида йиғим тўлайди.

Йиғим ҳар ойнинг 10-санасига қадар олдиндан тўланади. Рухсатнома ойнинг 20-санасига қадар олинса, йиғим шу ой учун тўлиқ тўланади; 20-санадан кейин олинса, тўлов кейинги ойдан бошланади.

«Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси резидентлари учун қонунчиликда белгиланган муддатгача алоҳида имтиёзлар, жумладан айрим йиғимлардан озод қилиш назарда тутилган.

Тақиқланган ҳаракатлар

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

  • рухсатномасиз майнинг;
  • яширин майнинг;
  • аноним крипто-активлар майнинги;
  • рўйхатга олинмаган манзилда майнинг;
  • электр энергиясидан ҳисобга олиш ускунасини четлаб ўтиб фойдаланиш;
  • рухсатномани бошқа шахсга бериш.

Майнинг натижасида олинган крипто-активларни реализация қилиш Ўзбекистондаги лицензияланган крипто-биржалар орқали амалга оширилади.

Муҳим: майнингни жисмоний шахс сифатида ёки тегишли рухсатномасиз амалга ошириш қонуний ҳисобланмайди ва белгиланган жавобгарлик чораларига сабаб бўлиши мумкин.

Майнингни амалга ошириш тартиби рўйхат рақами 3461 бўлган Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом, йиғимлар эса рўйхат рақами 3388 бўлган низом билан белгиланган. Махсус майнинг зонасига оид имтиёзлар Президентнинг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ–143-сон қарорида назарда тутилган.

Chat