Яшил сигнал ҳаракатланишга рухсат беради. Милтилловчи яшил сигнал ҳам ҳаракатланишга рухсат беради, бироқ унинг амал қилиш вақти тугаётгани ва тез орада тақиқловчи сигнал ёнишини билдиради.
Сариқ сигнал ҳаракатланишни тақиқлайди ва сигналлар алмашиши ҳақида огоҳлантиради.
Милтилловчи сариқ сигнал эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга рухсат беради ҳамда тартибга солинмаган чорраҳа, пиёдалар ўтиш жойи ёки бошқа хавф мавжудлигини англатади.
Қизил ва милтилловчи қизил сигнал ҳаракатланишни тақиқлайди. Қизил ва сариқ сигналларнинг бир вақтда ёниши ҳам ҳаракатланишни тақиқлайди ва тез орада яшил сигнал ёнишини билдиради.
Сариқ сигналда одатда ҳаракатни давом эттириш мумкин эмас. Фақат яшил сигналдан кейин сариқ сигнал ёнганда белгиланган жойда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгурмайдиган ҳайдовчи ҳаракатни давом эттириши мумкин.
Тақиқловчи сигналда транспорт воситаси:
Транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги лозим.
Йўналтиргич шаклидаги сигнал фақат унда кўрсатилган йўналишга тааллуқли. Қўшимча секциядаги сигнал ўчган бўлса, у тартибга солаётган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланади.
Агар тартибга солувчининг кўрсатмаси светофор, йўл белгиси ёки чизиғи талабига зид бўлса, тартибга солувчининг кўрсатмасига амал қилинади.