
Юридик шахснинг фирма номига давлатнинг тўлиқ ёки қисқартирилган расмий номини, жумладан, «Ўзбекистон» ёки «Ўзбекистон Республикаси» номини ўзбошимчалик билан киритиш мумкин эмас. Бундай номдан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилади.
Давлатнинг расмий ёки қисқартирилган номи қуйидаги юридик шахсларнинг фирма номига киритилиши мумкин:
Мазкур тартиб тижорат банклари, кредит бюролари ва хорижий тижорат ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Юридик шахс ёки унинг ваколатли вакили:
Сўровномада юридик шахснинг СТИРи, вакилнинг Ф.И.О. ва ЖШШИРи ҳамда танланган фирма номининг тўлиқ ёки қисқартирилган шакли кўрсатилади.
Юридик шахснинг тоифасига қараб сўровномага:
Электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатлар PDF форматида бўлиши керак.
Давлат хизмати учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Қонунлар, Олий Мажлис палаталари, Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ташкил этилган юридик шахслар ҳамда давлат муассасалари учун хизмат бепул кўрсатилади.
Ваколатли орган сўровномани 2 иш кунида кўриб чиқади. Фирма номи маъқулланганидан кейин ариза берувчи йиғимни 10 кун ичида тўлаши лозим. Тўлов амалга оширилгач, фирма номи банд қилинганлиги ҳақидаги хабарнома 1 иш соатида юборилади.
Танланган фирма номи тизимда 60 кунга захирага олинади.
Муҳим! Фирма номи бошқа шахс томонидан аввал захирага олинган бўлса, «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонун талабларига зид бўлса ёки мазкур давлат хизмати татбиқ этилмайдиган ташкилот учун сўралса, хизмат кўрсатиш рад этилади. Бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.