Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4647 марта ўқилди
2025 yilda yo'l harakati qoidalari buzish jarimalariga qanday o'zgarishlar  kiritildi?

Жаримани чегирма билан тўлаш

Маъмурий жарима тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб:

  • 15 кун ичида жариманинг 50 фоизи;
  • 30 кун ичида жариманинг 70 фоизи ихтиёрий равишда тўланса, қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Соддалаштирилган тартиб:

  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131, 132, 136, 140-моддаларида ва 211-моддаси учинчи қисмидаги ҳуқуқбузарликларда;
  • қарор устидан шикоят ёки протест берилганда;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилганда қўлланилмайди.

Ҳайдовчини «кўп марта қоида бузгани» учун барча жарималар бўйича автоматик равишда бир йилга 50 фоизлик чегирмадан маҳрум қилиш ҳақидаги умумий қоида мавжуд эмас. Чегирма ҳар бир ҳолатда Кодексда белгиланган истиснолар асосида баҳоланади.

Жарима баллари тизими

Жарима баллари биринчи тегишли қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб 12 ой давомида ҳисобланади.

2026 йил 1 апрелдан баллар:

  • ЙҲХХ ходими расмийлаштирган материаллар;
  • махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган тегишли қоидабузарликлар бўйича ҳам ҳисобланади.

Ҳайдовчининг баллари 8 баллга етганда SMS-огоҳлантириш юборилади. Баллар бир йил давомида 12 баллдан ошса, материаллар ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқиш учун судга юборилади. Маҳрум қилиш муддати камида 6 ой бўлади.

Балларни камайтириш

Агар ҳайдовчи:

  • 12 ой давомида қоида бузмаган бўлса, кейинги даврдаги биринчи қоидабузарлик учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди;
  • охирги балл ҳисобланганидан кейин 6 ой давомида тегишли янги қоидабузарлик содир этмаса, умумий ҳисобидан 2 балл чиқарилади.

Жарима балли ҳисобланиши ҳайдовчини асосий жарима ёки бошқа жазодан озод қилмайди.

Chat