
Конституция ҳар кимга ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини беради. Бироқ бу ҳуқуқ бошқа шахснинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига зарар етказадиган ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган ёлғон ахборотни тарқатиш ҳуқуқини англатмайди.
Ёлғон ахборот оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда, шу жумладан:
Муҳим: бошқа шахс тайёрлаган хабарни текширмасдан қайта жўнатиш ёки ижтимоий тармоқда улашиш ҳам ахборотни тарқатиш сифатида ҳуқуқий баҳоланиши мумкин.
Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш учун БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима белгиланган.
Жамоат тартиби ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жаримага сабаб бўлади.
Ушбу чоралар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддасида назарда тутилган.
Шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна ёлғон ахборот тарқатилса:
Жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот маъмурий жазодан кейин такроран тарқатилса, жарима БҲМнинг 200 бараваригача, мажбурий жамоат ишлари эса 300 соатгача бўлиши мумкин.
Қилмиш такроран, хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, оммавий тадбир ёки фавқулодда вазият вақтида ёхуд уюшган гуруҳ томонидан содир этилса, оғирроқ жазо қўлланилади.
Жиноий жавобгарлик Жиноят кодексининг 244⁶-моддасида белгиланган.
Ахборотнинг манбаси, эълон қилинган санаси ва расмий муносабат мавжудлиги текширилиши лозим. Хабар сарлавҳаси ёки видеонинг қисқа парчаси эмас, балки тўлиқ мазмуни ва дастлабки манбаси баҳоланиши керак.