Шахсга доир маълумот — муайян жисмоний шахсга тааллуқли ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон, қоғоз ёхуд бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.
Бундай маълумотларга:
Шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, фойдаланиш, бериш, тарқатиш ва йўқ қилиш қонуний асосга эга бўлиши керак.
Умумий қоидага кўра, маълумотларга субъектнинг розилиги асосида ишлов берилади. Қонунда назарда тутилган мажбуриятни бажариш, шартномани ижро этиш, шахснинг ҳаёти ёки соғлиғини ҳимоя қилиш каби ҳолларда розиликсиз ишлов беришга йўл қўйилиши мумкин.
Маълумотлар аниқ мақсад учун ва шу мақсадга етишишга зарур ҳажмдагина йиғилиши лозим.
Муҳим: субъектнинг розилиги маълумотларни исталган мақсадда ва чекланмаган муддат давомида ишлатиш ҳуқуқини бермайди.
Шахс:
Қонунда белгиланган айрим маълумотлар, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг биометрик ва бошқа алоҳида ҳимоя талаб қиладиган маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда сақланиши шарт.
Маълумотни чет давлатга узатишда унинг етарли даражада ҳимоя қилиниши ёки қонунда белгиланган бошқа кафолатлар мавжудлиги таъминланади.
Маълумотларни қонунга хилоф йиғиш, сақлаш, фойдаланиш, бериш, тарқатиш ёки йўқ қилиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Маъмурий жазодан кейин такроран содир этилган қилмиш учун жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.
Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф ишлов бериш ёки уларни Интернетда тарқатиш учун ҳам алоҳида жавобгарлик белгиланган.
Талаблар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46²-моддаси ва Жиноят кодексининг 141²-моддасида белгиланган.