Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23073 марта ўқилди

Қачон гувоҳнома олиш керак?

Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомник ташкил этилганда ёки зоология коллекцияси шакллантирилганда уни белгиланган тартибда ҳисобга қўйиш ва тегишли гувоҳнома олиш талаб этилади.

Гувоҳнома олиш учун жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилиши мумкин.

Аризада қандай маълумотлар кўрсатилади?

Аризада фаолият хусусиятига қараб:

  • питомник ёки коллекцияни ташкил этиш мақсади;
  • сақланаётган ҳайвонларнинг тури ва сони;
  • ҳайвонларнинг келиб чиқиши ва қонуний олинганлиги;
  • питомникда кўпайтирилган ҳайвонларнинг авлоди;
  • сақлаш шароитлари;
  • ҳайвонларнинг идентификация белгилари;
  • зоология коллекцияси бўлса, унинг таркиби ва сақлаш усули ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Қандай талабларга риоя қилиш керак?

Питомник ёки коллекция эгаси экологик, санитария-гигиена ва бошқа белгиланган талабларга риоя қилиши, ҳайвонларни лозим шароитда сақлаши ҳамда ветеринария хизмати мавжудлигини таъминлаши керак.

Гувоҳномада белгиланган талабларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш ёки унда назарда тутилмаган тартибда фаолият юритиш мумкин эмас.

Аризани кўриб чиқиш қанча туради?

Аризани кўриб чиқиш учун:

  • Ўзбекистон фуқароси бўлган жисмоний шахсдан — БҲМнинг 10 фоизи;
  • юридик шахсдан — БҲМнинг 20 фоизи;
  • хорижий фуқародан — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Гувоҳномани берганлик учун алоҳида йиғим ундирилмайди.

Ариза қанча вақтда кўриб чиқилади?

Аризани кўриб чиқиш муддати — 15 иш куни.

Эслатма: ҳайвоннинг питомник ёки коллекцияда сақланаётгани унинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа қонунчилик талабларига риоя қилиш мажбуриятини бекор қилмайди.

Chat