
Эр-хотиннинг вояга етмаган фарзандлари бўлмаса ва иккаласи ҳам никоҳдан ажрашишга рози бўлса, никоҳ ФҲДЁ органида бекор қилиниши мумкин. Бунда мулкий низо ҳам бўлмаслиги керак.
ФҲДЁ орқали ажрашиш учун ариза берувчилар ўртада вояга етмаган фарзандлар ва мулкий низолар йўқлигини тасдиқлайдилар. Агар хотин ҳомиладор бўлса, ФҲДЁ органи бундай аризани қабул қилишни рад этади.
Вояга етмаган фарзанд, мулкий низо ёки қонун талаб қиладиган бошқа судга мурожаат қилиш асоси мавжуд бўлса, никоҳдан ажрашиш ФҲДЁ орқали эмас, суд тартибида амалга оширилади.
Никоҳ Ўзбекистон ФҲДЁ органларида қайд этилган бўлса, эр-хотин никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризани доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органига беришлари мумкин.
Шунингдек, қонунчиликда белгиланган ҳолатларда аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда бериш мумкин. Бунда эр-хотиннинг шахси Face-ID ёки MyID орқали тасдиқланади ва бу тасдиқ уларнинг никоҳдан ажрашишга розилигини билдиради.
Агар эр ёки хотин ариза бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, улар номидан биргаликда тузилган аризани иккинчи тараф топшириши мумкин.
Кела олмаган шахснинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада никоҳдан ажрашишга ўзаро розилик, вояга етмаган болалар йўқлиги ва айрим ҳолларда ажрашишни унинг иштирокисиз қайд этишга розилик тасдиқланади.
Ўзаро розилик асосида ФҲДЁга ариза берилганда никоҳдан ажратиш ариза берилган кундан бошлаб 3 ой ўтгач қайд этилади. Бу даврда ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш чораларини кўриш учун тегишли фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясини 3 кундан кечиктирмай хабардор қилади.
3 ойлик муддат никоҳдан ажрашиш ариза берилган куни амалга оширилади дегани эмас. Никоҳ ФҲДЁ органида ушбу муддат ўтгач қайд этилади.
Ҳа, лекин фақат қонунда белгиланган махсус ҳолатларда.
Эр ёки хотиндан бири:
Бироқ болалар, умумий мол-мулк ёки муҳтож меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотинга таъминот бериш бўйича низо мавжуд бўлса, никоҳ суд тартибида бекор қилинади.
Ҳа. ФҲДЁ орқали никоҳдан ажратиш қайд этилганда давлат божи қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади. Эр-хотиннинг ўзаро келишувига кўра бож улардан бири ёки иккаласидан ундирилиши мумкин.
Фақат бир томон иштирокида никоҳдан ажратиш қайд этилса, давлат божи тўлиқ миқдорда ундирилади.