Капитал бино ёки унинг алоҳида хонасини нотурар жой тоифасидан турар жой тоифасига ўтказиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олиниши шарт.
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат қилади. ЯИДХП орқали аризалар ҳар куни 24 соат қабул қилинади. Дам олиш куни ёки иш вақтидан кейин келиб тушган ариза кейинги иш куни қабул қилинган деб ҳисобланади.
Енгил турдаги ва вақтинчалик қурилмаларга мазкур маъмурий регламент татбиқ этилмайди.
Рухсатнома фақат ихтисослашишни ўзгартириш ва лойиҳалаштириш учун асос бўлади. Унинг ўзи қурилиш-монтаж ишларини дарҳол бошлаш ҳуқуқини бермайди.
Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш учун:
Марказлаштирилган канализация мавжуд бўлмаганда оқова сув ва ҳожатхона учун мўлжалланган ўралар турар жойлардан санитария нормаларида белгиланган масофада жойлаштирилиши лозим.
Қуйидаги жойларни турар жой тоифасига ўтказишга йўл қўйилмайди:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерда жойлашган нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга ҳам рад жавоби берилади.
Ариза Давлат хизматлари маркази ходими ёки ариза берувчи томонидан электрон шаклда тўлдирилади.
Моддий маданий мерос объектида ёки алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудда жойлашган объект бўйича Маданий мерос агентлиги ҳудудий бошқармасининг ижобий хулосаси илова қилинади.
Ариза берувчидан маъмурий регламентда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Кадастр, санитария, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа зарур маълумотлар ваколатли органлар ўртасида электрон шаклда олинади.
Кадастр органи зарур маълумотларни 1 иш кунида, санитария ва ёнғин хавфсизлиги органлари эса хулосаларини 5 иш кунида тақдим этади.
Ижобий хулосалар олингандан кейин ариза берувчига инвойс юборилади. Инвойсдаги тўлов 5 иш куни ичида амалга оширилиши керак.
Тўлов келиб тушганидан кейин ваколатли орган объектни жойига чиқиб ўрганади ва 7 иш куни ичида QR-кодли рухсатнома беради ёки аниқ ҳуқуқий асосларни кўрсатган ҳолда рад этади.
Давлат хизмати учун:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги шахсларга, шунингдек мулкдор бўлган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади. Тадбиркорлик мақсадида ёки юридик шахс вакили сифатида мурожаат қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Рухсатнома 2 йилга берилади. Рухсатнома талаблари шу муддатда бажарилмаса, у ўз кучини йўқотади ва янги рухсатнома олиш учун такроран мурожаат қилиш талаб этилади.
Кўп квартирали уйнинг биринчи қаватидаги нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишда қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциясининг ижобий хулосаси талаб қилинади.
Нотўғри маълумот тақдим этилиши, тўлов амалга оширилмаслиги, объектнинг техник, санитария ёки ёнғин хавфсизлиги талабларига мос эмаслиги, кўчмас мулкка нисбатан суд низоси, тақиқ ёки хатлов мавжудлиги рад этиш учун асос бўлади.
Рад этилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида камчиликлар бартараф этилса, йиғимни қайта тўламасдан мурожаат қилиш мумкин. Такрорий ариза 5 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.