Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 45 марта ўқилди
Адлия вазирлиги “Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3716, 01.12.2025 й.).

Унга кўра, 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича олий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 190 та индикатор белгилаб берилди.

Бунда 8 та (4.2 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 182 та (95.8 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос хорижий адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, қабул параметрларини белгилашда ахборот-ресурс марказининг имкониятларини ҳисобга олиш ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.

Бунда:

▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;
▪️ 50 % дан 70 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;
▪️ 70 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.

Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.

Chat