Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 67 марта ўқилди
“Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–398-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

► умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

► таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;

► бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Chat