Шрифт ўлчами
Кўриниш
Қарорга кўра, стратегик режалаштириш ҳужжатларининг самарадорлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Бунда:
► мақсадли кўрсаткичларга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига эришиш бўйича ҳақиқий маълумотлар, натижалар ва тасдиқловчи ҳужжатлар доимий равишда киритиб борилади;
► миллий даражадаги кенг қамровли стратегик режалаштириш ҳужжатларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича давлат органлари рейтинги тузилади ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтингини шакллантиришда инобатга олинади;
► Рақамли платформада соҳа, тармоқ, ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги маблағ ажратилишини талаб қиладиган масалалар асослантирилмаган лойиҳа Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан келишилмайди.
✅ Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳудудларни ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш “Ислоҳотлар штаблари” билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.