«Экологик транспорт» тизими транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш учун жорий этилган.
Транспорт воситалари экологик ҳолатига қараб:
Тизимнинг биринчи босқичи 2026 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида жорий этилган.
Экологик тоифа, биринчи навбатда, ишлаб чиқарувчи тасдиқлаган «Евро» ёки унга муқобил экологик синф асосида автоматик аниқланади. Экологик синфни аниқлаш имкони бўлмаса, транспорт воситаси диагностика текширувидан ўтказилади.
Биринчи марта экологик тоифани белгилаш, диагностикадан ўтказиш ва стикер бериш учун алоҳида тўлов ундирилмайди. Бир йилда бир марта тоифани яхшилаш мақсадида қайта диагностика ҳам бепул. Ундан ортиқ ҳар бир қайта диагностика учун 1 БҲМ тўланади.
Фойдаланишдаги транспорт воситаси эгаси стикер олиш учун ЙҲХХ расмий веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ихтиёрий мурожаат қилиши мумкин. Почта орқали юбориш харажати БҲМнинг 5 фоизини ташкил этади.
Экологик стикер муддатсиз берилади ва олд ойнанинг ички томонидаги пастки ўнг бурчакка ёпиштирилади.
Тартиб, жумладан:
Экологик стикернинг ранги транспорт воситасининг ёшигагина эмас, унинг экологик синфи ёки диагностика натижасига қараб белгиланади.