Эксперт гуруҳи — маҳаллий Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари фаолиятини эксперт, таҳлилий ва ахборот-маслаҳат жиҳатидан таъминлаш учун жамоатчилик асосида ташкил этиладиган маслаҳат органи.
Эксперт гуруҳлари Сенат Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-52-V-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий низом асосида ташкил этилади. Маҳаллий Кенгашлар ушбу Намунавий низом асосида ўз низомларини тасдиқлайди.
Эксперт гуруҳи:
Эксперт гуруҳи маҳаллий Кенгаш ва унинг комиссияларига маслаҳат ва таҳлилий кўмак кўрсатади, аммо уларнинг ўрнига қарор қабул қилмайди.
Эксперт гуруҳи тегишли маҳаллий Кенгаш қарори билан тузилади.
Унинг таркибига:
Гуруҳ аъзолари ўз фаолиятини, қоида тариқасида, жамоатчилик асосида амалга оширади.
Эксперт гуруҳи раиси:
Раис бўлмаган вақтда унинг вазифасини белгиланган аъзо бажаради.
Йиғилишлар заруратга қараб чақирилади.
Йиғилишга:
Кўриб чиқилган масалалар бўйича эксперт хулосаси, тавсия ёки таклиф тайёрланади.
Эксперт хулосаси — ўрганилган масала ёки қарор лойиҳаси юзасидан мутахассислар томонидан тайёрланган асослантирилган фикр ва тавсиялар.
Эксперт гуруҳининг хулосалари тавсиявий хусусиятга эга.
Якуний қарор тегишли маҳаллий Кенгаш ёки унинг ваколатли доимий комиссияси томонидан қабул қилинади.
Эксперт кўриб чиқилаётган масалада шахсий ёки мулкий манфаатдор бўлса, бу ҳақда гуруҳ раҳбарига маълум қилиши ва масалани кўриб чиқиш ҳамда хулоса тайёрлашда иштирок этмаслиги керак.
Экспертлар хизмат ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ошкор қилмаслиги шарт.