Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 78 марта ўқилди

Қонун (ЎРҚ–1144-сон, 07.05.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Киритилган қўшимчаларга кўра, комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган давлат харидларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномаларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминламаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши ҳуқуқ эгаси бўлган юридик шахс тугатилганда, ҳуқуқ эгаси бўлган жисмоний шахс вафот этиб, унинг васиятнома ёки қонун бўйича меросхўрлари мавжуд бўлмаганда манфаатдор шахснинг аризасига биноан суд қарори асосида муддатидан олдин тугатилиши мумкин.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ишонч телефони тушунчаси киритилди.

Унга кўра, ишонч телефони – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун мўлжалланган махсус телефон алоқа тизими ҳисобланади.

Бунда ишонч телефони орқали келиб тушадиган мурожаатларни марказлаштирилган ҳолда қабул қилиш ҳамда уларни ишловдан ўтказиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида керакли техник ресурсларга эга бўлган бўлинмалар (колл-марказлар) фаолияти йўлга қўйилиши мумкинлиги белгиланди.

Chat