Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 79 марта ўқилди

Адлия вазирлиги Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.)


 1. Товарлар даврий божхона юк декларацияси асосида божхона ҳудудига кириб келганда декларацияловчининг мурожаатига асосан божхона божи ва солиқларни ҳар бир товар туркуми учун алоҳида тўлаш тартиби белгиланди.
 
✅ Унга кўра, божхона органи томонидан даврий божхона юк декларацияси бўйича ҳисобот расмийлаштирилади ҳамда юритиб борилади.
 
2. Товарларни кейинчалик тўлиқ божхона юк декларацияси тақдим этиш орқали дастлабки декларациялаш тартиби белгиланди.
 
Унга кўра, мувофиқлик сертификати, экологик сертификат, ветеринария сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса, карантин рухсатномаси ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатномалар мавжуд бўлмаганда ҳам кейинчалик тўлиқ божхона юк декларациясини тақдим этиш шарти билан товарларни дастлабки декларациялаш мумкин.
 
3. Даврий божхона юк декларацияси асосида товарларни декларациялашда тўлиқ божхона юк декларациясини расмийлаштириш мумкин бўлмаган ҳолатлар чиқариб ташланди.

Chat