Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 40 марта ўқилди

Адлия вазирлиги Фонд биржаси ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3851, 09.06.2026 й.)


Мазкур Низом фонд биржаси ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси сифатидаги профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
 
Фонд биржаси ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахсларга чекланмаган муддатга лицензия берилади.
 
✅ Ушбу ҳужжатда лицензия талабгори учун қуйидаги лицензия талаб ва шартлари белгиланган:
 
♦ устав фондини БҲМнинг 5 800 баравари миқдорида пул маблағи кўринишида шакллантириш;
 
♦ устав капиталидаги улушларни жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, норезидентларга реализация қилиш ҳамда литсензиатнинг директори ва унинг ўринбосарлари алмашишини лицензияловчи орган билан келишиш;
 
♦ биржа товарларига талаб ва таклиф нисбати асосида уларга котировкани амалга ошириш ва бошқалар.
 
⛔️ Лицензияловчи орган (Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги) томонидан лицензия олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, шунингдек лицензияни қайта расмийлаштирганлик учун йиғим ундирилмайди.
 
Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан 20 иш куни ичида қабул қилинади.
 
Лицензия ҚР-код қўйилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади ҳамда лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Chat