♦ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш механизми жорий этилади;
♦ хавф даражасини аниқлашда давлат органлари ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва бошқа қонуний манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланилади;
♦ хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилишга йўл қўйилмайди;
♦ хавф даражасини баҳолаш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат, реклама, давлат харидлари ва товар-хом ашё биржалари фаолияти, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси соҳалари бўйича алоҳида мезонлар асосида амалга оширилади;
♦ ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади;
♦ юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчилик асосида ташкил этилади;
♦ паст хавф тоифасига кирувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилмайди;
♦ электрон тизимда аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қўллаш учун асос ҳисобланмайди.