Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 59 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (337-сон, 26.06.2026 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва узлуксиз назоратни таъминлаш тўғрисида”ги ягона низом тасдиқланди.


Низом прекурсорларни олиш, жўнатиш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, сақлаш, сотиш, тақсимлаш, йўқ қилиш, Ўзбекистонга олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, прекурсорларни сотиб олишда харидорнинг ҳуқуқий асослари, шу жумладан, лицензиялар, рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари ва моддадан мақсадли фойдаланишни тасдиқловчи ҳужжатлар текширилади.

Прекурсорлар ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ёки бошқа қўриқлаш хизматлари томонидан ташилади.

Прекурсорлар Ўзбекистон ҳудудига Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан бериладиган сертификат асосида олиб кирилади ва ундан олиб чиқилади.

Сертификатдан фақат 1 маротаба фойдаланилади ва унинг муддати 1 йил давомида амал қилади.

Прекурсорлардан фойдаланувчилар кимёвий моддаларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан “Хавфсизлик паспорти”ни талаб қилишлари лозим.

⛔️ Прекурсорлар қуйидаги ҳолатларда йўқ қилинади:

♦ уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;

♦ улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;

♦ прекурсорларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда.

Chat