Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 505 марта ўқилди

Электрон рухсатнома

2026 йил 1 августдан транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқишга рухсат фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган ёки ижро органи томонидан «Жарима майдончаси» ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланган электрон шаклда юборилади.

Қоғоз шаклидаги алоҳида рухсатномани талаб қилиш ушбу электрон тартибнинг мазмунига мувофиқ эмас.

Автомобиль қачон қайтарилади?

Транспорт воситасини ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгандан кейин ваколатли мансабдор шахс ахборот тизими орқали уни олиб чиқишга рухсат беради.

Рухсат ҳақидаги хабар:

  • ҳайдовчига электрон ахборот тизими ёки SMS орқали;
  • жарима майдончаси операторига «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали юборилади.

Автомобиль ҳайдовчига, эгасига ёки унинг вакилига транспортни эвакуация қилиш ва сақлаш хизматлари учун ҳақ тўланганидан кейин берилади.

Транспорт воситасини жарима майдончасидан бериш куну-тун амалга оширилиши шарт.

Тўлов ва транспортнинг сақланиши

Сақлаш муддати автомобиль майдончага жойлаштирилган пайтдан бошлаб соатларда ҳисобланади. Эвакуация ва сақлаш харажатлари тасдиқланган, ҳудуд учун белгиланган чекланган миқдордан ошмайдиган тарифлар бўйича ундирилади. Тўлов қилинганда чек берилиши шарт.

Автомобиль майдончага қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан берилганидан кейин унинг ва салондаги мол-мулкнинг сақланиши учун хизмат кўрсатувчи юридик шахс жавобгар бўлади. Ташиш ёки сақлаш вақтида етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.

Chat