Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 400 марта ўқилди

Пиёдаларнинг қоидабузарлиги

Қуйидаги ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади:

  • светофор ёки тартибга солувчининг сигналларига бўйсунмаслик;
  • қатнов қисмини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш;
  • қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиш;
  • китоб ёки даврий нашрларни ўқиш;
  • видео кўриш ёки аудио тинглаш;
  • эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш.

Бу ҳаракатлар учун маъмурий огоҳлантириш ёки БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.

Йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари

Ҳайдовчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида қатнов қисмида туриш ёки йўлга ажратилган минтақа атрофида мол боқиш учун маъмурий огоҳлантириш ёки БҲМнинг ярми миқдорида жарима белгиланган.

Агар юқоридаги ҳуқуқбузарликлар авария ҳолатини келтириб чиқарса, 1 БҲМ миқдорида жарима солинади.

Ҳаракатланаётган транспорт воситасида йўловчининг қўлдан ташқари тана қисмларини салондан чиқариши ҳам 1 БҲМ миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Скутер, мопед ва велосипед бошқарувчилари

Нур қайтаргичлар ва чироқлар билан белгиланган тартибда жиҳозланмаган скутер, мопед, велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаси ёки уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаси ёки скутерда одам ташиш учун БҲМнинг ярми миқдорида жарима белгиланган.

Ушбу воситаларни маст ҳолда бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш 3 БҲМ миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Маъмурий огоҳлантириш автоматик равишда қўлланилмайди. Шахс қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлса, бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса ва унга бир йил ичида бундай огоҳлантириш берилмаган бўлса, ваколатли орган огоҳлантириш қўллаши мумкин.

Chat