Ҳоким ёрдамчиси қуйидаги йўналишларда ишлайди:
ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашиш;
фуқароларнинг ишга жойлашишига ёрдам бериш;
тадбиркорлик бошламоқчи бўлган фуқароларга маслаҳат бериш;
кредит ва субсидиялар олиш бўйича кўмаклашиш;
маҳаллада кичик бизнес ва микролойиҳаларни амалга ошириш;
бўш турган бино, иншоот ва ер майдонларидан фойдаланишга кўмаклашиш;
томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
хориждан қайтган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш;
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг даромадини ошириш чораларини кўриш.
Иш топиш, касб ўрганиш ёки ўз бизнесингизни бошлаш ниятингиз бўлса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилишингиз мумкин.
Кредит ёки субсидия ажратилиши белгиланган талаблар ва мезонлар асосида ҳал қилинади.