Унинг асосий вазифалари:
маҳалладаги ёшлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;
ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
ёшларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш;
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш;
ижтимоий фаол ва ташаббускор ёшларга кўмаклашиш;
спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
китобхонликни кенг ривожлантириш;
хорижда яшаётган ёки ишлаётган ёш ватандошлар билан алоқаларни йўлга қўйиш.
Ўқиш, касб-ҳунар, ишга жойлашиш, “Ёшлар дафтари”, спорт ёки ёшлар лойиҳалари бўйича маҳалладаги ёшлар етакчисига мурожаат қилишингиз мумкин.