Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 168 марта ўқилди

Ижтимоий ходим оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, парваришга ёки алоҳида ёрдамга муҳтож фуқаролар билан ишлайди.


Ижтимоий ходим қуйидаги шахсларга ёрдам кўрсатишга кўмаклашади:

  • парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;

  • ногиронлиги бўлган шахслар;

  • оғир касалликка чалинган фуқаролар;

  • узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар;

  • Ижтимоий реестрга киритилган оилалар;

  • етим болалар;

  • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

  • тўлиқ бўлмаган оилаларда тарбияланаётган болалар;

  • ота-онаси хорижга кетган болалар;

  • вояга етмаган ёлғиз оналар ва оталар.

Ижтимоий хизмат ёки ёрдамга эҳтиёжингиз бўлса, яшаш жойингиздаги маҳалла ижтимоий ходимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ижтимоий ёрдам тури фуқаролар ва оилаларнинг ҳолати ўрганилгандан сўнг, белгиланган мезонлар асосида аниқланади.

Chat