Солиқ инспекторининг асосий вазифалари:
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш;
мол-мулк ва ер солиғи бўйича тушунтириш бериш;
солиқ қарздорлиги ва тўлов муддатлари ҳақида маълумот бериш;
тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга кўмаклашиш;
солиқларни ихтиёрий ва ўз вақтида тўлашни тарғиб қилиш;
солиқ мажбуриятларини бажаришда фуқаролар ва тадбиркорларга ёрдам бериш;
ҳудуддаги яширин иқтисодий фаолиятнинг олдини олиш.
Мол-мулк солиғи, ер солиғи, солиқ қарздорлиги ёки тадбиркорликни расмийлаштириш масалаларида маҳалладаги солиқ инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.