Норматив-ҳуқуқий ҳужжат — умуммажбурий ҳуқуқий нормаларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган, қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган расмий ҳужжат.
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари уларни қабул қилувчи орган, тартибга солинадиган масала ва юридик кучига кўра бир-биридан фарқ қилади. Улар мамлакат қонунчилигини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва мамлакатнинг бутун ҳудудида ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид бўлиши мумкин эмас.
Қонунлар жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим ва барқарор муносабатларини тартибга солади.
Қонунлар:
Қонунлар конституциявий қонун ёки кодекс шаклида ҳам қабул қилиниши мумкин.
Қонунчилик палатаси ва Сенат Конституция ҳамда қонунлар асосида ва уларни ижро этиш учун қарорлар қабул қилади.
Бундай қарорлар палаталарнинг ваколатига кирувчи ташкилий, назорат ва бошқа ҳуқуқий масалаларни тартибга солади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституция ва қонунлар асосида ҳамда уларни ижро этиш учун:
Президент ҳужжатлари республика ҳудудида мажбурий ҳисобланади ва қонунларга зид бўлиши мумкин эмас.
Вазирлар Маҳкамаси Конституция, қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари ҳамда Президент ҳужжатлари асосида ва уларни ижро этиш учун қарорлар қабул қилади.
Ҳукумат қарорлари иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, давлат бошқаруви ва бошқа йўналишларда қонунларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Вазирликлар ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ваколати берилган тақдирда, ўз ваколати доирасида:
Ушбу ҳужжатлар юқори юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши лозим.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда амал қилувчи қарорлар қабул қилади.
Бундай қарорлар:
Қонунчиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар икки асосий гуруҳга ажратилади:
Қонун ҳужжатлари — Конституция, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Олий Мажлис палаталарининг қарорлари.
Қонуности ҳужжатлари — Президентнинг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Қонуности ҳужжати билан қонун даражасида тартибга солиниши лозим бўлган масалалар бўйича янги нормалар белгилашга йўл қўйилмайди.