Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10258 марта ўқилди

Бепул ташиш меъёри

Ҳар бир йўловчи тўлиқ ёки болалар чиптаси асосида:

  • оддий вагонда — 36 килограммгача;
  • икки ўринли ётоқ купели вагонда — 50 килограммгача қўл юкини бепул ташиши мумкин.

Қўл юкининг узунлиги, эни ва баландлиги йиғиндиси 180 сантиметрдан ошмаслиги керак.

Муҳим: уч ўлчови йиғиндиси 180 сантиметрдан ортиқ бўлган йирик буюмни йўловчи вагонида қўл юки сифатида ташиш тақиқланади.

Қўл юкини жойлаштириш

Қўл юки:

  • вагонда махсус ажратилган жойга;
  • бошқа йўловчиларга халақит бермайдиган;
  • ўтиш йўлаклари, коридор ва тамбурларни тўсмайдиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Қўл юкининг бутлиги ва сақланиши учун йўловчининг ўзи жавоб беради.

36 килограммлик меъёрдан ташқари буюмлар

Йўловчи белгиланган меъёрдан ташқари қуйидагиларни олиб кириши мумкин:

  • портфель ёки аёллар сумкачаси;
  • дурбин;
  • чанғи ва унинг таёқлари;
  • қармоқ;
  • фотоаппарат;
  • соябон;
  • уч ўлчови йиғиндиси 100 сантиметрдан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

Шаҳар атрофи поездларидаги қўшимча қоидалар

Шаҳар атрофи қатновидаги поездларда бепул меъёр ҳисобидан:

  • болалар аравачаси;
  • юқори қисми бойланган ва илдизи ўралган ўсимликлар;
  • кўчатлар ва бошқа экиш материалларини ташиш мумкин.

Бундай ҳар бир қўл юкининг вазни 18 килограммдан, баландлиги эса 1,5 метрдан ошмаслиги керак.

Шаҳар атрофи поездида бепул меъёрдан ортиқ, бироқ 50 килограммдан ошмайдиган қўл юки учун багаж тарифи бўйича ҳақ тўланади.

Муҳим: болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари, шунингдек белгиланган ўлчамдаги кўчатлар шаҳар атрофи қатновидаги поездларда қўл юки сифатида олиб кетилиши мумкин.

Йўловчилар вокзалда ўрнатилган тарозидан қўл юкини тортиш учун бепул фойдаланиши мумкин.

Қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан белгиланган.

Chat