Никоҳ тузиш учун:
Эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланган. Ҳомиладорлик, бола туғилиши ёки вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши каби алоҳида ҳолатларда туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Ариза ФҲДЁ органига ёзма ёки электрон шаклда берилади. Никоҳланувчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида текширилади.
ФҲДЁ органи «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» орқали тарафларнинг бошқа қайд этилган никоҳда туриш-турмаслигини текширади.
Никоҳ одатда ариза берилганидан кейин бир ой ўтгач қайд этилади. Узрли сабаблар бўлса, муддат қисқартирилиши; етарли асослар мавжуд бўлганда эса уч ойгача узайтирилиши мумкин.
Ариза асосида тиббий кўрик учун электрон йўлланма автоматик юборилади. 50 ёшгача бўлган шахслар ОИВ-инфекцияси бўйича мажбурий текширувдан ўтади.
Муҳим: никоҳ, қонундаги алоҳида истиснолардан ташқари, фақат никоҳланувчиларнинг шахсий иштирокида қайд этилади. Ишончнома ёки вакил орқали никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
Никоҳланувчилар:
Никоҳ қайд этилгандан кейин никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Никоҳни қайд этганлик учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.