Нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари аккредитациядан ўтказилади.
Хорижий ходимнинг қарамоғидаги оила аъзолари сифатида унинг ота-онаси, эри ёки хотини ва у билан бирга яшайдиган болалари ҳам аккредитация қилиниши мумкин.
Аккредитация Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Чет эл фуқаросини қабул қилаётган ННТ раҳбари ёки ваколатли шахс:
Аризага, асосан:
Халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг ходимлари учун ишга қабул қилиш ҳақидаги тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилиши ёки унга апостиль қўйилиши керак. 18 ёшга тўлмаган болалар учун ҳужжатлар қисқартирилган тартибда тақдим этилади.
Бирламчи аккредитация учун 5 БҲМ, қайта аккредитация учун 2,5 БҲМ миқдорида давлат божи ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда бирламчи аккредитация учун белгиланган давлат божининг 90 фоизи тўланади.
Ариза Адлия вазирлиги томонидан 1 ой ичида кўриб чиқилади.
Қўшимча ўрганиш зарур бўлса, кўриб чиқиш муддати кўпи билан 15 кунга узайтирилиши мумкин.
Аккредитация кўпи билан 12 ойга берилади.
Аккредитация карточкаси чет эл фуқаросининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайди ва унга белгиланган тартибда Ўзбекистонда бўлиш ҳуқуқини беради. Хорижий ходим ушбу карточка асосида меҳнат фаолиятини фақат уни қабул қилган ННТда амалга ошириши мумкин.
Эслатма: аккредитация муддатини узайтириш учун ариза унинг амал қилиш муддати тугашидан 45 кундан кечиктирмай тақдим этилиши керак.