Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19981 марта ўқилди

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқарога васий, муомала лаёқати чекланган фуқарога эса ҳомий тайинланади.

Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш асоси

Фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

Васийлик ёки ҳомийлик:

  • тегишли шахс яшаётган жойда;
  • унинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс яшаётган жойда белгиланади.

Мурожаат ва ҳужжатлар

Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс тегишли ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органига мурожаат қилади.

Асосий ҳужжатлар:

  • васий ёки ҳомий бўлиш истаги кўрсатилган ариза;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақидаги суд қарори;
  • никоҳда турган шахс учун никоҳ тузилганлиги ҳақидаги ҳужжат;
  • иш жойидан тавсифнома;
  • номзоднинг соғлиғи ҳақида врачлик-маслаҳат комиссияси хулосаси.

Васийлик ва ҳомийлик органи номзоднинг турмуш шароитларини текширади ва уни васий ёки ҳомий этиб тайинлаш мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Қарор қабул қилиш

Васийлик ёки ҳомийлик туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Комиссия хулосаси асосида васий ёки ҳомийни тайинлаш тўғрисидаги қарор 5 кун мобайнида қабул қилинади.

Васий ёки ҳомий васийликдаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат органлари, ташкилотлар ва судда алоҳида ишончномасиз ҳимоя қилади.

Муҳим! Васийлик ёки ҳомийликка муҳтож шахс ҳақида органга маълум бўлган кундан бошлаб васий ёки ҳомий бир ойдан кечиктирмай тайинланиши керак. Шошилинч ҳолатда дастлабки васий ёки ҳомий бир ой муддатга тайинланиши мумкин.

Chat