Болани (болаларни) фарзандликка олишни хоҳловчи шахслар ўз яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига тутинган ота-оналар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги илтимос билдирилган аризани берадилар.
Аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
- никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса) ёки никоҳда турмаслиги ҳақидаги маълумотнома;
- эр-хотиндан бири томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, бошқасининг розилиги (агар эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, 1 йилдан ортиқ бирга яшамаётган бўлса ва эрнинг (хотиннинг) яшаш (турган) жойи номаълум бўлса, шунингдек, бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, фарзандликка олишда унинг розилиги талаб қилинмайди);
- иш жойидан эгаллаб турган лавозими ва иш ҳақи кўрсатилган ёки бошқа даромад манбалари тўғрисидаги маълумотнома;
- фарзандликка олишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи ҳолати ҳақида тиббий хулоса (психиатрия, сил касаллигига қарши кураш ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари маълумотномалари);
- қасддан содир этган жинояти учун илгари судланмаганлиги ҳақида ички ишлар органининг ахборот марказидан олинган маълумотнома;
- санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган мулк ҳуқуқидаги, ижара (ижарага олиш) шартларидаги ёки бошқа асослардаги уй-жой мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Ариза беришда шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилади.