
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож ота-онасига таъминот беришлари ва улар ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ота-онанинг давлат ёки нодавлат муассасаси қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болани унга моддий ёрдам бериш ва ғамхўрлик қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ота-она алимент талаб қилиши учун унинг меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож экани аҳамиятга эга. Алимент тўлаш мажбурияти эса вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларга нисбатан қўлланади.
Агар вояга етган меҳнатга лаёқатли болалар ота-онасига ихтиёрий моддий ёрдам беришдан бўйин товласа, таъминот миқдори суд томонидан болаларнинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ота-она алимент ундириш талабини фарзандларидан фақат бирига ёки бир нечтасига нисбатан қўйган бўлса ҳам, суд алимент миқдорини белгилашда вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олади.
Ундириладиган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳа. Вояга етган меҳнатга лаёқатли болалардан алимент ундириш тўғрисидаги низо узил-кесил ҳал этилгунга қадар судья вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб ажрим чиқариши мумкин.
Вояга етган меҳнатга лаёқатли болалар ота-онасининг касаллиги ва бошқа узрли сабаблар туфайли юзага келган қўшимча харажатларда ҳам иштирок этиши шарт.
Агар қўшимча харажатлар ихтиёрий қопланмаса, талаб қилинаётган сумма суд тартибида ундирилиши мумкин.
Агар суд ота ёки онанинг аввал ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганини аниқласа, болани меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож ота-онасига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.
Ота-онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги боладан алимент автоматик равишда ундирилади дегани эмас. Низо мавжуд бўлса, таъминот миқдори ва уни ундириш масаласи суд томонидан ҳал қилинади.