Эр ва хотин никоҳ давомида бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт.
Агар турмуш ўртоқлардан бири бундай ёрдам беришдан бош тортса ва иккинчи турмуш ўртоқ таъминот талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлса, у суд орқали алимент ундиришни талаб қилиши мумкин. Бунда алимент тўлаши лозим бўлган эр ёки хотин зарур маблағга эга бўлиши керак.
Суд орқали алимент талаб қилиш ҳуқуқига:
Таъминот талаб қилиш ҳуқуқи фақат хотинга тегишли эмас. Қонунда назарда тутилган ҳолатларда эр ҳам хотинидан алимент талаб қилиши мумкин.
Айрим ҳолатларда собиқ эр ёки хотин ҳам иккинчи собиқ турмуш ўртоғидан таъминот талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Жумладан:
Эр-хотин ёки собиқ эр-хотин таъминот миқдори ва уни тўлаш тартибини ўзаро келишув билан белгилаши мумкин.
Келишув бўлмаса, суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ҳамда эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини ҳисобга олиб, ҳар ой тўланадиган алиментни қатъий пул миқдорида белгилайди.
Суд белгилайдиган алимент миқдори ҳар ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Суд муайян ҳолатларда эр ёки хотинни иккинчи турмуш ўртоғини таъминлаш мажбуриятидан озод қилиши ёки бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаши мумкин.
Жумладан, никоҳ қисқа давом этган бўлса, таъминот талаб қилаётган шахснинг нолойиқ хулқ-атвори оиланинг бузилишига сабаб бўлган бўлса ёки меҳнатга лаёқатсизлик спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиш ёхуд қасддан жиноят содир этиш натижасида келиб чиққан бўлса, суд ушбу ҳолатларни ҳисобга олади.