Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 47970 марта ўқилди

Алиментчи ота қарзини тўлаш учун “антиқа усул“ қўллади

Алимент қарзини ундириш манбалари

Алимент қарзи биринчи навбатда алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадидан ундирилади.

Даромад етарли бўлмаса, ундирув унинг банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида турган маблағларига ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа пул маблағларига қаратилади. Бу маблағлар ҳам етарли бўлмаган тақдирда, ундирув қонун бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлган бошқа мол-мулкка қаратилади.

Алимент тўловчининг расмий иш ҳақи етарли эмаслиги алимент қарзини ундиришни тўхтатмайди. Қонунчиликда белгиланган тартибда унинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига ундирув қаратилиши мумкин.

Ўтган давр учун қарзни ундириш

Нотариал тартибда тасдиқланган алимент келишуви ёки ижро варақаси асосида ўтган даврдаги алимент қарзи, одатда, ушбу ҳужжат ундириш учун тақдим этилгунга қадар бўлган 3 йилдан ортиқ бўлмаган давр учун ундирилади.

Агар алимент суд ҳужжати ёки нотариал келишув бўйича алимент тўловчининг айби билан ундирилмаган бўлса, қарз уч йиллик муддатдан қатъи назар ўтган барча вақт учун ундирилади.

Қарз миқдорини белгилаш

Алимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарорида ёки нотариал тартибда тасдиқланган алимент келишувида белгиланган миқдордан келиб чиқиб аниқланади.

Вояга етмаган болалар учун алимент қарзи алимент тўловчининг алимент ундирилмаган даврдаги иш ҳақи ва бошқа даромади асосида ҳисобланади.

Ишламаган ёки даромадини тасдиқламаган шахс бўйича ҳисоб-китоб

Алимент тўловчи қарз юзага келган даврда ишламаган бўлса ёки иш ҳақи ва бошқа даромадларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори асосида ҳисоблаб чиқилади.

Агар бундай ҳисоб-китоб тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатига путур етган тараф судга мурожаат қилиши мумкин. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволи ҳамда бошқа аҳамиятли ҳолатларни инобатга олиб, қарзни қатъий пул суммасида белгилаш ҳуқуқига эга.

Chat