Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 60 марта ўқилди

Давлат ишга жойлаштириш учун қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Қўшимча кафолатлар қуйидагилар учун
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган шахслар, шу жумладан 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар;
  • касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар;
  • Қуролли Кучлардан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар;
  • одам савдосидан жабрланганлар.

Қўшимча кафолатларни таъминлаш йўллари
  • қўшимча иш жойлари яратиш;
  • ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлиги бўлганлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш;
  • махсус ўқув дастурларини ташкил этиш;
  • корхоналарга фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базасига ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Chat