Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 48524 марта ўқилди

Қаерга биринчи бўлиб мурожаат қилинади?

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан режали тиббий ёрдам олиш учун бемор аввал ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.

Оилавий шифокор беморни кўрикдан ўтказади ва тиббий кўрсатма бўлса, уни бир иш кунида туман ёки шаҳар даражасидаги тор соҳа мутахассиси кўригига йўналтиради.

Тор соҳа мутахассиси нима қилади?

Тор соҳа мутахассиси беморни бир иш кунида клиник протоколлар ва ташхислаш-даволаш стандартлари асосида кўрикдан ўтказади.

Агар стационар даволанишга кўрсатма бўлмаса, беморга амбулатор даволаниш учун тавсия берилади ва у оилавий шифокорга қайта йўналтирилади.

Стационар даволаниш керак бўлса-чи?

Стационар шароитида режали тиббий ёрдам зарур бўлса, оилавий шифокор ёки тор соҳа мутахассиси электрон ахборот тизими орқали электрон йўлланма расмийлаштиради.

Йўлланма — беморга муайян касаллик бўйича давлат ёки белгиланган ҳолларда нодавлат тиббиёт ташкилотида режали стационар даволаниш имконини берувчи QR-кодли ҳужжат.

Давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда бемор тегишли тартибда ўзига мос тиббиёт ташкилотини танлаш имкониятига эга.

Ҳудуд ёки республика даражасида даволаниш қандай ҳал қилинади?

Беморнинг ҳолати ва ташхиси ҳудуд ёки республика даражасида даволанишни талаб қилса, маълумотлар электрон ахборот тизими орқали тегишли тиббий-танлов комиссиясига юборилади.

Тасдиқланган касалликлар ва имтиёзли тоифалар бўйича комиссия хулосаси асосида давлат бюджети ҳисобидан даволанишга йўлланма тасдиқланади.

Шошилинч ҳолатда ҳам йўлланма керакми?

Йўқ. Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга режали йўлланма тартиби татбиқ этилмайди.

Chat