Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги турғун даволаш-профилактика муассасаларида беморларни овқатлантириш:
Беморга тайинланадиган овқатланиш унинг касаллиги ва шифокор белгилаган парҳез талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Беморларга нонушта бепул берилади ва унинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Тушлик, тушликдан кейинги овқат ва кечки овқат учун, қоида тариқасида, беморнинг ўзи, унинг қариндошлари, бошқа шахслар, ташкилотлар ёки ҳомийлар маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
Қонунчиликда белгиланган айрим касалликлар ва беморлар тоифалари учун овқатланиш харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланади.
Ҳа. Бемор ёзма ариза асосида муассаса таклиф этаётган овқатланишни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин.
Бунда бемор мустақил ташкил этган овқатланиш шифокорнинг парҳез бўйича кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши шарт.
Бутун суткалик овқатланиш қиймати ҳақидаги маълумот тиббиёт муассасасида кўринадиган жойда жойлаштирилиши лозим.
Овқатланиш учун олдиндан тўланган маблағнинг фойдаланилмай қолган қисми тўловчига қайтарилади. Шифохонадан чиқишга қадар овқатланиш бўйича якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади.