Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2330 марта ўқилди

Автомобиль йўлларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишда улар қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўшалар билан келишилиши лозим:

  • ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама пештахталари, пешлавҳалар, эълонлар ўрнатиш ва жойлаштиришга;
  • спорт мусобақалари ва жамоатчилик тадбирлари ўтказишга;
  • ажратилган минтақа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга;
  • каналлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, қувурлар, темир йўллар ҳамда бошқа коммуникацияларнинг автомобиль йўлларини кесиб ўтишига;
  • туташадиган ва ажралиб чиқадиган йўллар қуришга;
  • кўприклар ва сув қувурлари яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун дарёлар ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштиришга;
  • автомобиль йўлига қўшилиб кетган шлюзлар, тўғонлар ва бошқа мелиорация ҳамда гидротехника иншоотларини таъмирлашга;
  • автомобиль йўллари четларида ҳамда йўл кўтармалари ёки ўйимларининг қияликларида жойлашган, фойдаланилаётган алоқа ва электр узатиш линияларини реконструкция қилиш ишларини бажаришга йўл қўйилмайди.
Chat