Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4131 марта ўқилди

Сотувчининг истеъмолчи олдидаги мажбуриятлари:
  • ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни унга тақдим этиш;
  • товарни унга ишлатиб кўрсатиш, фойдаланишни ўргатиш;
  • зарурат бўлганда, товарни экспертизага юбориш.

Ишлаб чиқарувчи товарнинг яроқлилик  муддати  хизмат муддати мобайнида, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчига сотилгандан бошлаб 10 йил мобайнида унинг хавфсиз бўлишини таъминлайди.

  • Узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ) фойдаланиладиган товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи кафолат муддати белгилаши шарт.
  • Товарни ишлаб чиқариш мобайнида ва уни ишлаб чиқариш тўхтатилгандан кейин 10 йил давомида эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилиши шарт.
  • Истеъмолчига зарар етказадиган товарни қайтариб олиш харажатлари ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан тўлиқ қопланади.

Агар ишлаб чиқарувчи товарнинг хавфсизлигини таъминламаса, ваколатли органларга мурожаат қилиш учун ҳаволага ўтинг.

Chat