Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6543 марта ўқилди

Товарнинг нуқсонлари аниқланганда, шу кундан бошлаб 7 кунлик ичида товар айни шундай маркали товарга алмаштирилади.

Муддат узайтирилиши мумкин, агар:
  • товар сифати қўшимча текширилса20 кун ичида;
  • айни шундай маркали товар бўлмаса1 ой ичида;
  • чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда – 2 ойдан кечиктирмай алмаштирилади.

Ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлайди.

Товарнинг кафолат муддати мобайнида нуқсонларни бепул бартараф этиш муддати:
  • сотувчи бартараф этса - 20 кун ичида;
  • ишлаб чиқарувчи бартараф этса - 10 кун ичида.

Истеъмолчи кафолат муддати тугаганидан кейин ҳам товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этишни талаб қилиши мумкин.

Таъмирлаш даврида истеъмолчига бериб туриш (алмаштириш) тўғрисидаги талаб татбиқ этилмайдиган товарлар:
  • Автомобиллар, мотоцикл, тиркама ва номерли агрегатлар;
  • Мебель;
  • Пардоз буюмлари сифатида ва тиббий мақсадларда фойдаланиладиган маиший электр приборлари (электрбритвалар, электрофенлар ва б.);
  • Маҳсулотларни термик қайта ишлаш ва овқат тайёрлаш учун фойдаланиладиган маиший электр приборлари (маиший СВЧ печлари, электрпечлар, тостерлар ва б.).

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қуйидаги ҳолатларда товар баҳосининг 1 фоизи миқдорида пеня тўланади:
  • истеъмолчининг вақтинча фойдаланиш учун товар бериб туриш ҳақидаги талабини бажариш кечиктирилган ҳар бир кун учун;
  • нуқсонларни бартараф этиш муддатларини ортиқча кечиктирилган ҳар бир кун учун.

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи) нуқсонли товарни алмаштирмаса, қайтариб олмаса ёки нуқсонни бартараф этмаса, ваколатли органларга мурожаат этиш мумкин.

Истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари:
  • товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;
  • товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;
  • харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
  • шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Истеъмолчининг ҳуқуқларини талаб қилиш муддатлари:
  • товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
  • кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
  • кўчмас мулк истеъмолчига ўтказилган кундан эътиборан 2 йил мобайнида, агар шартномада бундан узоқроқ муддат назарда тутилмаган бўлса;
  • мавсумий товарлар учун белгиланган муддат мобайнида аниқланган бўлса.

Зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлар рўйхати

Chat